“Таҳдид остидаги” Исроил


  • 23 Ноябрь, 2017
  • 775

Голландия собиқ бош вазири Дрис ван Агт “Исроил араб ўлкалари орасида жойлашган кичик давлат сифатида дунё ҳамжамиятига доимо таҳдид остида яшаётгандек кўрсатилмоқда” деди.

Ван Агт Голландияда Утрехт ёш социалистлари тарафидан ташкилланган Фаластин-Исроил масаласи борасидаги семинарда бутун дунё қамал ҳолатидаги Ғаззога кўз юмиб келаётганини, буларнинг орасида Голландиянинг ҳам борлигини сўзлади.

Сиёсатни тарк тганидан кейин фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишни мақсад қилган ван Агт “Исроил араб ўлкалари орасида жойлашган кичик давлат сифатида дунё ҳамжамиятига доимо таҳдид остида яшаётгандек кўрсатилмоқда. Кўпчилик билмайди, аммо Исроилда жуда кўп атом бомбаси бор. Исроил Ўрта Шарқдаги энг таҳликали давлатдир” деб гапирди.

Уч йил аввалгача Фаластин муаммоси бутун дунёнинг эътиборида бўлганини таъкидлаган ван Агт “Фаластин муаммосига бўлган эътибор сўнгги йилларда ишониб бўлмайдиган даражада камайди. Бунга кўп нарсалар таъсир қилди. Аммо энг муҳими одамларнинг буни оддий ҳол деб қабул қилишларидир. Бу билан бирга Ўрта Шарқ ҳозир жуда тарқоқ бўлиб кетган. Сунний-шиа тортишуви, Саудия Арабистон-Эрон уруши каби мавзулар шов-шув қилиниб, Фаластин муаммосини унутдиришга ҳаракат қилинмоқда. Яна бир бошқа мисол: Суриядаги сўнгги йилларда юз берган ҳодисалар Фаластин муаммосини четга суриб қўйди” деди. 


Бошқа мақолалар