Тайванда авиаҳалокат


  • 4 Февраль, 2015
  • 1198

Тайванда парвоз қилиши билан бошқарувини йўқотган самолёт дарёга қулаб тушди.

“Reuters”нинг хабарига кўра, Тайван телевидениеси “TransAsia” ҳаво йўлларига оид ATR 72-600 русумли самолётдаги 58 кишидан камида тўққизининг ҳалок бўлганини маълум қилди. Катта қисми сувга ботган самолётдаги ўнлаган кишининг йўқолганлиги аниқланди. Қутқарув хизмати вакиллари йўловчиларнинг кўпи хитойлик туристлар бўлган самолётдаги 16 киши қутқарилганлигини, қутқарув ишлари давом этаётганлигини айтишди. 


Бошқа мақолалар