Эрдўғон ғолиб чиқди!


  • 25 Июнь, 2018
  • 709

Туркияда муддатидан аввал ўтказилган президентлик сайловларида Ражаб Тоййиб Эрдўғон катта фарқ билан ғолиб бўлди. Президент ва парламент сайлов натижалари эълон қилингандан кейин Истанбул кўчаларида Эрдўғон ва унинг “Адолат ва тикланиш партияси” ғалабасини нишонлаш бошланди.

Якшанба куни ўтказилган президентлик сайловларида Эрдўғон 52,7% овоз билан президентлик тизимига ўтган янги Туркиянинг илк президенти бўлиб сайланди. Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қатар амири Тамим ал-Таний, Судан президенти Умар ал-Башир, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос, Албания ва Венгрия бош вазирлари Эди Рама ва Виктор Орбан, Босния-Герцоговина президиум раиси Бакир Изетбегович, Греция ташқи ишлар вазири Никос Котзиас ва Венесуэла вице-президенти Тарек эл-Айссамилар табриклашди.

Туркия ва “Адолат ва тикланиш партияси” байроқларини кўтарган кўплаб кишилар президент резиденцияси жойлашган туманга тўпланишди.

Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва “Адолат ва тикланиш партияси” сўнгги 16 йилда қатнашган 14 та сайловнинг барчасида ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.


Бошқа мақолалар