Суғурта тўловларини олиш осонлашди


  • 28 Апрель, 2022
  • 515

Қозоғистонда майда йўл-транспорт ҳодисаларида суғурта тўловларини олиш қулайлаштирилди. Бу ҳақда депутат Дания Еспаева маълум қилди.

Мажлисдаги чиқишида Еспаева “Ушбу қонунда майда йўл транспорт ҳодисаларида, жароҳат олганлар бўлмаса, ҳапр иккала иштирокчи етказилган зарар бўйича келишса, мобил иловадан фойдаланиб суғурта тўловини олиш мумкин. Яъни бизнинг автомобилимизга тўқнашувда арзимаган зарар етказилди ва зарарни қоплаш миқдори унчалик кўп эмас. Биз буларнинг барчасини мобил иловага фотога тушириб, ягона базага юборамиз. Мана шунга асосланган ҳолда суғурта компаниялари суғурта тўловларини беради. Ҳозирги вақтда, ҳаммамизга маълумки, майда-чуйда зарарлар учун биз чўртагимиздан бир-биримизга пул бериб, келишиб кетамиз. Ушбу вазиятда полиция ходимларини чақирмасдан ва судга мурожаат қилмасдан суғурта тўловини олиш мумкин” деб очиқлади.

Бу билан бирга унинг сўзларига кўра, инспекторни воеа жойига чақиришнинг ҳожати йўқ. Инпектор бу ҳақда маълумотни видеомурожаат шаклида қабул қилади, бу “европротокол” деб аталади. Ушбу жараён барча Европа давлатларида, бундан ташқари Россия, Беларусь ва Ўзбекистонда татбиқ этилмоқда.


Бошқа мақолалар