Қозоғистонга виза тартиби ўзгарди


  • 6 Июль, 2018
  • 560

Қозоғистонга боришни истаганларнинг виза олишлари учун кетадиган 14 кунлик муддат 5 кунга туширилди.

Қозоғистон Ички ишлари ва Ташқи ишлари вазирликларининг ҳамкор қарори билан 1 июлдан бошлаб, ўлкага кириш учун виза бериш тартиби ўзгарди. Хорижликлар учун Қозоғистонга кириш визасини олиш учун мурожаатлари ўлкага кириш санасидан 5 иш куни аввал амалга оширилади. Аввал бу муддат 14 кун эди.

Янги қонунга кўра, ўлкага кирмоқчи бўлганлар Қозоғистондаги ҳаракат йўналишини ва яшайдиган манзилини кўрсатишга мажбур. Визаси бўлган хорижликлар аввал бўлганидек миграция идораларида рўйхатдан ўтмайди.

Бундан ташқари, визани узайтириш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддатида ҳам ўзгариш бўлди. Бу муддат виза тугашидан камида 5 иш куни олдин этиб белгиланди.


Бошқа мақолалар