“Қон топшир, iPhone ютиб ол!”


  • 28 Ноябрь, 2017
  • 691

Қозоғистонда қон топшириш кўрсаткичларини орттириш учун қон топширувчилар орасида iPhone лотерея йўли билан ўйналадиган бўлди.

Ушбу лойиҳани Қозоғистон қизил ярим ой жамияти бошлаб берди. “Sputnik”даги хабарга кўра, ташкилотчилар лойиҳадан мақсад Қозоғистонда кўнгилли қон топширишни оммалаштириш ва ривожлантириш эканлигини айтишди.

2017 йил 21 ноябрь-2018 йил 30 январь оралиғида Алмати, Асатана, Чимкент, Ақтобе ва Қарағандада қон топширган ҳар бир одам янги iPhone 7 телефонини ютиб олиши мумкин.

Ташкилотчилар ҳар икки ҳафтада бир марта қон топширганлар орасида лотерея орқали смартфон ғолибини аниқлашади. 


Бошқа мақолалар