- 2019-09-17
Қорақалпоғистоннинг пойтахти Нукусда аҳоли норозилик намойишларига чиқди. Бунга конституцияга киритилаётган ўзгаришлар сабаб бўлди. Ҳозирги амалда бўлган конституцияда Қорақалпоғистон суверен республика деб кўрсатилиб, Қорақалпоғистон аҳолисининг умумхалқ референдуми натижасига кўра Ўзбекистон таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга эди. Энди киритиладиган ўзгаришларда эса ушбу моддани олиб ташлаш таклиф қилинган.
Ўзбекистон ИИВ хабарларига кўра, ноқонуний намойишлар 1 июль куни соат 15:00ларда бошланган. Қорақалпоғистон аҳолиси шаҳар бўйлаб кўчаларда юриш қилиб, охирида марказий деҳқон бозори ҳудудига тўпланган.
ИИВ матбуот хизмати “Жамоат тартибини бузиш ва турли қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида деҳқон бозори ҳудудида ҳуқуқни сақлаш органи кучлари жалб қилинди. Ҳозирги вақтда тартиб ўрнатилиб, аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари аҳолининг мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда” деб маълум қилди.