Қозоғистоннинг кўмир заҳиралари 300 йилга етади


  • 30 Ноябрь, 2017
  • 707

Қозоғистон мажлис депутати Альберт Рау, Қозоғистонда 1 декабрда нишонланадиган биринчи президент куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда ўлканинг кўмир заҳиралари 300 йилга етишини маълум қилди.

Қозоғистон сўнгги йилларда энергетика соҳасидаги муваффақиятларини тилга олиб ўтган Рау шундай деди: “Муваффақиятларимиз кўп, лекин бу борада эволюцион тарзда илгарилашни хоҳлаймиз. Ҳозирда иситиш станцияларимизнинг 70% кўмир билан ишлайди. Кўмир нархи арзон ва заҳираларимиз 300 йилга етадиган ҳолатда. Шу сабабли бу борада кескин қарорлар чиқарилмайди.”

Қозоғистон президентининг кўрсатмаси билан янги энергия тизими қурилганлигини айтиб ўтган Рау ўлкада энергетика соҳасида ҳали кўп ишлар қилиниши кераклигини таъкидлади.


Бошқа мақолалар