Туркман талабалари Осиёда ўқишга мажбур


  • 27 Апрель, 2019
  • 502

Туркманистонда янги чиққан таълим қарорномаси билан ўлкада қабул қилинадиган диплом ва таълим бўлимлари маълум қилинди. Рўйхатда Россия, Ҳиндистон ва Хитой жой олиб, Европа ва АҚШдаги университетларининг ҳеч бири киритилмаган.

Хорижда ўқийдиган туркман ёшлари фақатгина рўйхатга икритилган университетлардан олинган дипломларн тан олиш ҳақидаги янги қарорга норозилик билдиришди. 23 апрелда эълон қилинган сўнгги чекловлар кейинги вақтларда талабаларнинг хорижда ўқишини ёки ўқишдан воз кечишга мажбур қиладиган талаблардан бир парча холос.

Хорижда ўқиётган юзлаб талабанинг таътилда оилалари зиёрат қилгандан кейин Туркманистонни тарк этишлари тақиқланди. Хорижий университетларда қанча туркман талабаси ўқиши аниқ эмас, лекин мингдан кўп эканлиги тахмин қилинмоқда.

Таълим вазирлиги тарафидан эълон қилинган хабарда дипломлари 1 сентябрдан дипломлари тан олинадиган университетлар рўйхатини маълум қилди. Янги рўйхатда Беларусь ва Грузиядан биттадан университет ҳамда Қозоғистондан иккита университет бор. Шу онда туркман ёшлари ўқиётган кўплаб университетлар рўйхатга киритилмаган. Россия, Ҳиндистон ва Хитойдан ўндан ортиқ таълим муассасалари рўйхатдан ўрин олган. Ғарбий Европа, АҚШ ва Канада университетларидан ҳеч бири рўйхатга киритилмаган.


Бошқа мақолалар