Супер Ой гувоҳи бўламиз


  • 2 Декабрь, 2017
  • 727

4 декабрь куни Ой Ер шарига 2017 йилда энг яқин масофага келади. Хабар берилишича, Ой йилда бир марта бор бўйи билан тўлиқ ва бир марта энг кичик ҳолатда кўринади. Бу ҳодиса ой тўлиб орбитасининг Ерга энг яқин бўлган нуқтага келган вақт рўй беради. Бу супер ой ҳодисаси деб аталади. Тўлин ой орбитасининг Ердан энг узоқ бўлган нуқтасига келганида эса йилнинг мини ой ҳодисаси рўй беради.

Декабрь ойининг тўлин ой вақти 3 декабрь 21:49 да кириб, 4 декабрь куни Астана вақти билан 11:43 да Ой Ерга 2017 йилда энг яқин бўлган масофага, яъни 357 495 кмга келади. Ой бу вақтда одатдагидан 14% каттароқ ва 30% ёруғроқ бўлади. Супер ойни ҳаво булут бўлмаса, бутун кеча жанубий горизонт тарафдан кузатиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, кейинги ноёб супер ой ҳодсасини биз 2018 йил 2 январида кузатишимиз мумкин бўлади. Бунда энг яқин нуқта билан энг узоқ нуқта орасидаги фарқ 4,5 соатни ташкил қилади. Ой соат 03:56 да Ерга жуда яқин келади, 8:52 да эса ой тўлади.


Бошқа мақолалар