Қозоғистонда қор кутилмоқда


  • 13 Май, 2019
  • 537

Кейинги икки-уч кун бутун ўлка ҳудудида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Шарқда ҳўл қор ва 5 даражагача ҳаво совийди. Синоптиклар 14-16 май кунларида об-ҳаво ҳақида “Қозоғистондаги ёзги иссиқ об-ҳаводан кейин ҳаво ҳарорати пасаяди. Бу шимолий Уралдан келадиган совуқ арктик фронтлар билан боғлиқ. Бугуннинг ўзида шимолий вилоятларда ёмғир, дўл ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда” деб хабар беришди.  

Деярли 30 даражали жазирамадан кейин ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди. Шимол тарафларда эса 8-13 даражагача пасаяди.

Об-ҳаво маълумотларида “Ўлка шарқида келаётган кунларда ёмғирнинг қорга айланиши ва ҳавонинг 0-5 даражага тушиб кетиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг қолган ҳудудида момоқалдироқлар билан қисқа муддатли ёмғир ва ҳаво ҳароратининг пасайиши мумкин” дейилмоқда. 


Бошқа мақолалар