Қозоғистонда касалланиш камаймоқда


  • 30 Апрель, 2020
  • 347

Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатларида камайиш кузатилмоқда. Бу ҳақда республика бош санврачи Айжан Есмағамбетова маълум қилди.

Есмағамбетова брифингда “Сўнгги ҳафтада ўлка миқёсида олиб қаралганда касалланиш ҳолатининг 8%дан 5,5%гача камайганлигини кўрмоқдамиз. Сўнгги ҳафтада касалланиш ҳолати 2,5%га камайди. Лекин алоҳида вилоятларда касалланиш ҳолатлари 0 дан 40%гача бормоқда. Бу касалликнинг тўлқинсимон характерга эгалигини кўрсатмоқда” деди.

Жорий йилнинг 4 майидан бошлаб барча вилоятларда қуйидаги йўналишлар иш бошлайди:

- Майдони 500 кв/мгача бўлган но озиқ-овқат дўконлари, соат 17:00гача;

- фотосалонлар, гул дўконлари;

- сартарошхоналар (қайд бўйича);

- Тиббиёт марказлари (қайд бўйича);

- стоматология клиникалари (қайд бўйича);

- кўчмас мулк билан ишлайдиган компаниялар, реклама агентликлари, адвокатлар, нотариуслар;

- микромолиявий ташкилотлар, суғурта компаниялари, ломбардлар, валюта айирбошлаш пунктлари;

- ахборот-коммуникация технология компаниялари.

4 майдан бошлаб кўчада спорт машғулотларини ўтказишга рухсат берилди.

Бундан ташқари, 4 майдан бошлаб Нур-Султон ва Алматидан Қизилўрда, Петропавл, Усть-Каменогорск ва Семей шаҳарларига авиапарвозлар йўлга қўйилади. 


Бошқа мақолалар