- 2014-06-17
Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбековнинг Тошкентга қилган хизмат сафари охирида Ўзбекистон учун “Аввал Ўзбекистон бизга дўст эди. Энди эса стратегик ҳамкорга айландик” деди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари учрашувлар сўнггида матбуотга интервью беришди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентининг илк зиёратини Ўзбекистондан бошлаганини муҳим воқеа деб баҳолади.
Мирзиёев “Биз учун Қирғизистон энг яқин ва қийматли қўшни ҳисобланади. Бугун икки давлат учун ҳам тарихий кун. Жорий йилда энг юқори даражали учрашувлар сони уч марта бўлди” деди.
Ўзбекистон президенти кўп соҳаларда Қирғизистон тарафи билан қарашлари бир хил эканлигини таъкидлаб “Қирғиз-ўзбек алоқаларида бунчалик даражада яқинлашув бўлмаганди. Бу йил ўлкаларимиз орасидаги савдо қиймати 250 миллион долларга етди. Балки бу кўрсаткич йил охиригача 280 миллионга етади. Савдо ҳажмини 500 миллионга етказишни истаймиз. Мавжуд бутун тўсиқларни олиб ташламоқчимиз. Ҳар куни икки давлат чегарасидан тахминан 10-15 минг одам ўтмоқда. Вақт келиб, ўлкаларимиз орасида чегара бўлмайди” деди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ҳам кўп соҳада ўлкаларининг қараши айни эканлигини “Аввал Ўзбекистон бизга дўст эди. Энди эса стратегик ҳамкорга айландик” деди.