- 2018-12-19
Ўрта Осиё ўлкаларидан Туркманистондан ташқари ўтказилган тадқиқотларда энг кўп ВИЧ вируси Ўзбекистонда эканлиги аниқланди.
Ўзбекистонда ортиб бораётган ВИЧ инфекцияси Ўрта Осиё ўлкалари оарсида ҳадик туғдирди. “Казинформ” агентлиги берган хабарга кўра, БМТ ОИТС дастури минтақа мудири (UNAIDS) В.Салдана Ўрта Осиё ўлкалари орасида ВИЧ тарқалиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда эканлигини маълум қилди.
Салдана “Ўрта Осиёда ВИЧ хасталиги энг кўп Ўзбекистонда учрайди. Мутахассисларга кўра, бунинг сабаби бу ўлканинг минтақадаги энг кўп аҳолига эга бўлишидир” деди. Аслида бунинг сабаби аҳоли сонида эмас, ташқарига мардикорликка бориб келганлариниг саёқлиги ва суюқлигидадир. Салдана ўтказилган тадқиқотларда Қирғизистон ва Тожикистонда жуда кам ВИЧ билан хасталанганлар бўлиб, Туркманистон бу борадаги ҳисобот топширмаган ягона ўлка эканлигини айтди.