Қозоғистонда муддатидан аввал сайлов


  • 10 Апрель, 2019
  • 495

9 апрель соат 13:00 да мамлакат телеканаллари эфирида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев аҳолига мурожаат билан чиқди.

Тўқаев “Мамлакат конституциясига мувофиқ 2019 йил 9 июнда Қозоғистон президентлигига муддатидан аввал сайлов ўтказишга қарор қилдим. Бу қарорга келишдан аввал биринчи президент Нурсултон Назарбоев, парламентнинг иккала палата спикерлари, ўлка бош вазири билан маслаҳатлашдим” деди.

Тўқаев мурожаатидан кейин муддатидан олдин сайлов ҳақидаги фармонни имзолади. 8 апрель куни Қосим-Жўмарт Тўқаев сенат раиси Дариға Назарбоева, бош вазир Асқар Мамин, Конституцион кенгаш раиси Қайрат Мами ва мажлис раиси ўринбосари Владимир Божколарни қабул қилганди. Бугун давлат раҳбари Қозоғистоннинг сиёсий партия бошчилари билан учрашди. 


Бошқа мақолалар