Туркманистон электрни экспорт қилади


  • 22 Декабрь, 2017
  • 778

Туркманистон бошқа Ўрта Осиё ўлкалари Ўзбекистон ва Тожикистон кўмаги билан Афғонистон ва Покистонга электр энергиясини экспорт қилишини TUTAP лойиҳаси орқали маълум қилди.

Туркманистон ҳукумати ёпиқ иқтисодий доирадан чиқиш учун энергетика бозорини турлича қилишга уринмоқда. Туркманистон бу борада дастлаб Афғонистондаги электр тизимини бутунлай ўз тизими билан янгилашга киришгани маълум бўлди. Туркманистон ҳозирдан  Афғонистонни арзон нархда электр энергияси билан таъминламоқда.

TUTAP лойиҳасининг Ўрта Осиё минтақавий ҳамкорлик дастури (CAREC) энергетика соҳаси учун тузилган режа эканлиги маълум. Афғонистон устидан Покистонга етказиладиган электр тармоғи 500 квлик юқори кучланишли тармоқ бўлиши эълон қилинди. TUTAP тармоғи табиий газ тармоғи бўлган ва Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистонни бирлаштирган TAPI билан айни йўналишда бўлиши билдирилди.


Бошқа мақолалар