- 2016-11-24
Бугун Бангкок шаҳрида Қозоғистон ва Тайланд орасида визасиз режим татбиқ қилиш ҳақида келишув имзоланди.
Тайланд ҳамкасблари билан учрашган Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу энди 30 кунгача бўлган муддат учун визасиз режим жорий қилинганлигини билдирди. 180 кун ичида жами муддат 90 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Келишув давлат ичидаги жараёнлардан кейин кучга киради.
Ушбу қадам кки ўлка орасидаги тижорий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик алоқаларни ривожлантириш таъкидланди.
Энди нариги ўлка ҳудудида 30 кундан кўп қолишни истовчи қозоғистонлик ва тайландликлар тегишли визани олишлари лозим бўлади.
Бу билан бирга ҳар бир томон исталмаган деб ҳисоблаган ватандошга ўлкага киришни рад этиш ёки ўз давлатида қолиш муддатини қисқартириш ҳуқуқини сақлаб қолган. Бунгача Қозоғистон ва Тайланд орасида вақтинчалик визасиз режим татбиқ этилиб келган эди.