Қозоғистондан Роҳингия мусулмонларига ёрдам


  • 28 Декабрь, 2017
  • 744

Қозоғистон Мьянмадан қочиб Бангладешдан паноҳ топган роҳингия мусулмонларига  расмий инсонпарварлик ёрдами учун 500 минг доллар маблағ ажратди. Ушбу маблағ фавқулодда вазиятлар заҳирасидан олинади.

Аввалроқ хабар берилишча, Бангладешга 4 ой ичида 655 минг роҳингия мусулмонлари қочиб келган.

Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг расмий вакили Джоэл Миллман "25 декабрда роҳингия мусулмонларининг Бангладешга қочиб келиши бошланганига 4 ой тўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, бу даврда Бангладешга 655 минг киши келган" деб маълум қилди.

Роҳингияликлар Мьянмада яшовчи этник бенгал мусулмонларидир. Улар буддистлар ва Мьянма армиясининг зулмидан қочиб, қўшни Бангладеш ўлкасидан паноҳ топишганди.


Бошқа мақолалар