- 2016-02-01
Шарқий Туркистонда яшайдиган уйғурлар ўз ўлкаларида хитойлик раҳбар ва иш берувчилар тарафидан миллат ажратиш ва четлатишларга дуч келмоқда.
Шарқий Туркистонда минтақага кўчиб келган хитойлик раҳбар ва иш берувчилар тарафидан иш кучи бозорида этник Хан гуруҳига имтиёзли муомала қилса, уйғур мусулмонларнинг эса ирқчилик ҳамда камситишларга дуч келаётганларини билдирилди. Хитойликлар мусулмонларга фақат кам ҳақ тўланадиган ва паст статусли ишлар бермоқда.
Австралиядаги Мельбурн университети тарафидан ўтказилган сўровномада хитойлик Хан гуруҳининг таълим, соғлиқ ва жамиятнинг нуфузли иш ўринларини эгаллаганлиги, уйғурларнинг эса 80% экин далаларида меҳнат қилиши аниқланди.
Расмий рақамларга кўра Хитойда 8 миллион уйғур турки яшайди. Шарқий Туркистонга Хитойнинг ички қисмларидандавлат кўмаги остида кўчиб бориб жойлашаётган хитой миллати вакиллари эса уйғурларнинг жамият ва сиёсат барқарорлигига таҳдид қилишмоқда. Уйғуристон ҳудудларига кўчишни истаган хитой миллатига мансуб аҳоли давлат тарафидан зудлик билан алоқа, суғурта, уй-жой ва иш билан таъминланади.
Минтақада тахминан 1,5 миллион ишсиз уйғур бор эканлиги маълум. Мана шундай адролатсизликка ва ассимиляцияга норозилик билдирган уйғурлар эса, терговсиз қатл этилмоқда. 2009 йили ирқчилик ва миллат ажратишга қарши ўтказилган норозилик акциясида уйғурлардан жами 194 киши ўлдирилган.
Бошқа тарафдан Хитойнинг олтидан бирини ташкил этадиган Шарқий Туркистонда нефть ва табиий газнинг бой заҳиралари мавжуд эканлиги ҳам маълум.