Чимкент аҳолиси миллионга етди!


  • 6 Июнь, 2018
  • 881

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев ва шаҳар ҳокими Нурлан Сауранбаев Чимкентнинг миллионинчи аҳолиси туғилган Еламановлар оиласини табриклади.

Ҳокимлик хабарида “Еламанова Айсулу, ёш оиланинг тўнғич фарзанди шаҳарнинг миллионинчи аҳолиси бўлиб қайд этилди. Ёш ота-она тарихий воқеа иштирокчисига айланганликларидан жуда бахтли. Бахтли ота-она ватанига муносиб фарзанд тарбиялашга ваъда беришди” дейилган. Ёш оилага икки хонали хонадон калитини тақдим этишди. Ҳокимнинг сўзларига кўра, анча йиллар олдин президент Назарбаевнинг ташаббуси билан Чимкент шаҳрини миллионлик шаҳарга айлантириш учун илк қадамлар ташланганди. Бугунга келиб Чимкент мамлакатдаги миллионга етган аҳолига эга учинчи шаҳар бўлди.

Айсулу Елеманованинг отаси Самат Елеманов ва онаси Айжан Ахайбекова ҳокимга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.


Бошқа мақолалар