Санкт-Петербургда портлаш


  • 28 Декабрь, 2017
  • 877

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Перекрёсток” дўконида портловчи қурилма портлади. Ҳодиса Кондартьев проспекти, 44-уйда рўй берди. Қурилма юкларни сақлаш камералари олдида юз берди.портлашда 9 киши жароҳат олди.

Россия Федерацияси тергов қўмитаси хабар беришича, ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов қўмитаси матбуот хизмати "Мутахассисларнинг дастлабки баҳоларига кўра, Санкт-Петербургда қўлбола портлаш қурилмаси портлатилган. Унинг қуввати 200 грам тротилга тенг бўлган. Қурилма тан жароҳати етказувчи деталлар билан тўлдирилган", - деб маълум қилди.


Бошқа мақолалар