Саудияда қироллик оила аъзолари ҳибсга олинди


  • 9 Март, 2020
  • 427

Саудия Арабистон ҳукумати собиқ валиаҳд шаҳзода бўлган Муҳаммад бин Ноиф ва қиролнинг укаси принц Аҳмадни давлатга хиёнатда айблаб ҳибсга олди.

Ҳибсга олиш жума куни эрталаб бўлди. Қироллик саройи қўриқчилари уларнинг уйига ниқобда келиб, ҳибсга олишди. Сўнгра уйларида тинтув ўтказилди. Уларни умрбод қамоқ ёки ўлимга ҳукм этилиш жазоси кутмоқда.

Бу ҳибслар валиаҳд принц Муҳаммад бин Салмоннинг ҳукмронлигини янада кучайтириб, унинг жиддий рақобатчиларидан фориғ қилди.

2017 йил саудия қироли Салмон бин Абдулазиз мамлакатнинг валиаҳд принцини ўзгартирганди. Укасининг ўғли Муҳаммад бин Ноифнинг ўрнига ўзининг ўғли Муҳаммад бин Салмон валиаҳд бўлганди.


Бошқа мақолалар