- 2021-11-24
Исроил парламентидаги ашаддий ўнгчилар партияси “Исроил – бизнинг уйимиз”дан депутат бўлган Айелет Шакеднинг сўзлари Исроилнинг асл ниятини ошкор қилди. Шакед Facebook саҳифасидан “Душманларимизни ва уларнинг дастакчиларини ўлдиришимиз керак. Яна илон етиштиришининг олдини олиш учун оналари ва болаларини уларнинг ортидан жўнатишимиз керак” деб ёзди. Шакеднинг шу ирқчи чиқишини дунёга хабар берган “Independent” газетасининг аслан исроиллик яҳудий мухбири Мира Бар Хиллел “Паспортимни йиртиб ташлагим келди” деб исён қилди.