- 2020-01-08
Саудия Арабистон коронавирус пандемияси даврида жорий этилган чора-тадбирлар доирасида 6 ойдан бери тўхтатиб қўйилган умра зиёратларини 4 октябрдан бошлаб, босқичма-босқич бошлашини маълум қилди.
Саудия Арабистон расмий агентлигига кўра, 4 октябрдан бошлаб умра амалини адо этишни хоҳловчилар учун масжиди Ҳарам майдонининг 30% (кунлик 6000 киши) очилишини, 18 октябрдан эса масжиди Ҳарам билан масжиди Набавийдаги Равзаи шарифнинг 75%га ўлка ичидан зиёратчилар қабул қилинади.
Ноябрь ойининг бошидан эса ўлка ичи ва хориждан умрага келувчилар қабул қилиниб, бу босқичда масжиди Ҳарам ва масжиди Набавий тўлиқ ибоатга очилади.
Коронавирус эпидемияси сабабли бу йил ҳаж ибодати фақатгина Саудия Арабистонда яшаганлар билан чекланиб, хориждан зиёратчилар қабул қилинмаган эди.