- 2015-12-17
2016 йил. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Нью-Йоркдаги БМТ саммитида иштирок этиш учун Истанбулдан самолётга ўтирадиган вақтда тоби қочди.
Кўкрагидаги оғриқдан шикоят қилган Атамбаевга шифокорлар кўмаги керак бўлди. 60 ёшга келган ПРЕЗИДЕНТ жар ёқасидан қайтганди.
Аэропортдаги ҳодисадан кейин бехабар кетган АТАМБАЕВ Москвадаги марказий клиник касалхонага даволанишга келгани маълум бўлди. Муайян бир КУЧ Атамбаевнинг Нью-Йоркка боришини истамаётганди.
Операция билан Москвага қайтарилди.
ҚИРҒИЗИСТОН жуда бошқача ўлка эди. Мувозанатлар ҳам бошқача эди...
Балки дунёда ҳам АҚШга, ҳам РОССИЯга ҳарбий база берган ва қўллантирган ягона ўлка эди.
АҚШ 2014 йили АТАМБАЕВнинг талаби билан ҳарбий базасини бекитишга мажбур бўлди. Ҳамма АТАМБАЕВнинг АҚШни қувиб чиқарганини гапирарди.
Эҳтимол таъсири бўлгандир. Бўлиши ҳам табиий. Лекин ишлар айтилганидек амалга ошдими? Билмаймиз.
Бу ишда РОССИЯнинг ҳам қўли бор эди.
2019 йил Қирғизистонга расмий сафар билан келган Владимир Путин Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан муҳим қарорга имзо чекди.
Бу имзо билан Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасининг статуси ва муддати бўйича ўзгаришлар киритилди. Қирғизистон генерал штаб қўмондони Раҳимберди Дуйшембиев Россия ҳарбий база ижараси сифатида йилига 4 миллион 800 минг доллар тўлашини билдирди. АҚШ 2001 йил ЭГИЗ БИНОлар терактидан кейин БИШКЕКка келди.
Манасдаги ҳарбий базани иншо этиб, АФҒОНИСТОНга учадиган самолётларни, аскарларни, қуролларни аввал бу ерга тушириб, сўнгра манзилларига йўлларди.
МАНАС АҚШ учун жуда муҳим база эди. 15 йилга яқин логистика макази сифатида хизмат қилди.
АҚШни Афғонистон операциясида стратегик нуқтага олиб чиққан базадан 5 миллиондан ортиқ аскар жўнатилди. Операция муддатида базадан 33 минг самолётга ҳавода, 136 минг самолётга ерда ёқилғи қуйилди. 42 минг карго ташуви амалга оширилди.
Мана шу ҚИРҒИЗИСТОН яна алғов-далғов бўлмоқда.
2011-2017 йиллари ПРЕЗИДЕНТ бўлган АТАМБАЕВ 2019 йили ҳибсга олинди. Сўнгра ТЎНТАРИШга уриниш айби билан қамоққа олинди. Айблар орасида “жиноят ишлаш”, “минтақавий исён уюштириш” ва “баъзи кишиларни асирга олиш” ҳам бор эди. Ҳатто Атамбаевни олиб кетишга келган полиция билан тарафдорлари орасида тўқнашувлар бўлиб ўтди ва бу тўқнашувда қурбонлар ҳам бўлди...
Орадан вақт ўтди. ЯКШАНБА куни сайлов бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига норозилик билдирганлар намойишга чиқди ва бу исёнга айланди.
Сайлов натижалари бекор қилинди.
Президент Сооронбай Жээнбековга яқин партияларнинг “овоз сотиб олиш кампаниялари” билан ғалабага эришгани исботланди. Намойишчилар ДАВЛАТ БИНОЛАРИНИ БОСДИ. Собиқ президент АТАМБАЕВни қамоқдан озод қилишди. Яъни 20 йилда икки тўнтариш кўрган ўлка яна Атамбаев билан Жээнбековнинг рақобатига саҳна бўлаётганди...
Хўш, бу ишларнинг орқасида нима бор?
Биз эътиборимизни қаратишимиз керак бўлган нуқта шу. Бу арманларнинг Озарбайжонга ҳужум қилишидан узоқ нарса эмас. ТЕМИР ИПАК ЙЎЛИ арманлар тарафидан қандай нишонга олинаётган бўлса, бу ерда ҳам вазият шундай. ИПАК ЙЎЛИ учун ЮРАК вазифасини бажараётган ҚИРҒИЗИСТОНни бўлишмаслиги вазиятни таранглаштирди.
Бироз изоҳ берамиз...
Қирғизистон жуда стратегик ўлка. Хитой ҳам, Россия ҳам бу ўлкада фаол бўлишни истади. Лекин АҚШ ҳам ўлкада ўз кучига эга бўлди. Путин жуда муҳим тўнтаришни бошлади. Алмазбек Атамбаев президентлик лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ўлкада тартибсизликларга сабаб бўлди. Чунки зарба Вашингтонга берилганди.
Атамбаевнинг лавозимга келишини таъминлаган киши ҳали CIAда директор лавозимини эгалламаган Джина Хаспел эди. Бу ҳолат ўлкада янги даврнинг хабарчиси эди. Вашингтон CIA қурган тартиб билан Ипак йўлининг замонавий базасини Қирғизистондан бошламоқчи эди.
Хитой бунга албатта қарши эди. Табиийки Россия ҳам... Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош бўлган Қирғизистонда Россия катта куч ҳолига келганди. Вашингтон кутилган, аммо бироз кечиккан қадамни ташлади.
Сайлов натижаларига норозилик билдирган оломон қамоқхонани босди. Ҳибсдаги Атамбаевни озод қилди. Қамоқхонани ёқиб, вайрон қилди. Атамбаев озодликка чиқди. Бу эса Москвага зарба эди.
Энди эҳтимол Қирғизистон янада алғов-далғов бўлади. Чунки Хитой ва Россия учун жуда муҳим бўлган, Вашингтон учун эса ПЕКИН ҳукуматига буфер зона сифатидаги Қирғизистон икки ўт орсида қолади. Зиддият янада ортади. Атрофдаги бутун ҲАРБИЙ БАЗАЛАРГА ҚИЗИЛ ТРЕВОГА берилди... Вазият шунчалик жиддий.
Бутун бўлиб ўтган ва энди бўладиган ишларнинг ягона бир маъноли изоҳи бор. Бу ҳам ИПАК ЙЎЛИ учун уруш.
Ҳамма ўз улушини олмагунча ушбу уруш угамайди. Ҳар ким ўз имкони борича майдонда курашади.