Рамзлар тагида яширинган шифрлар


  • 5 Май, 2015
  • 1569

Келинг бугун бирга АМЕРИКАга саёҳат қилайлик. Кейин минтақамизга қайтамиз.

Хиллари Клинтон Америкада ПРЕЗИДЕНТЛИККА сайланиш эҳтимоли энг юқори бўлган номзодлардан бири. Ўтмиши ва эри уни доим рақибларидан бир қадам олдинга чиқармоқда. ГИГАНТ АЛОҚАЛАРНИНГ ИЧИДА бўлиши балки уни номаълум даражада ўзига хос қилар. Клинтон хонимнинг ортида пули ва барча алоқа тўрлари билан девдек СОРОС турибди! Маълумки Сорос, РОТШИЛЬД оиласининг иқтисодий фронтдаги ёлланма аскари. Ўзи Венгрияда туғилиб ўсиб, Лондонга кўчган ва чўнтагидаги 4-5 тийини билан АҚШга бориб, у ерда МИЛЛИАРДЕРга айланган яҳудийдир. Тан олиш керакки, жаноб Сорос зукко, тадбиркор ва яхши ўйин қурувчи ҳамдир. Камида берилган топшириқларни бекаму кўст бажара олиш қобилиятига эга.

Шу кунларда Америка Клинтон билан унинг сайловолди РАМЗи ҳақида гапирмоқда. Рамзга диққат билан қаранг. Лекин РАМЗдан аввал бироз чекиниш қиламиз. Клинтон хоним Обама даврида ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ вазифасини бажарди. Вазирлик даврида энг катта зарбани ҳозирги кунгача тинчимаётган ЛИВИЯдан олди. Кимлиги номаълум кишилар Американинг Бингазидаги консуллик биносини босиб, ўт очди. Бу воқеада АҚШ элчиси Крис Стивенс билан 3 нафар қўриқчиси ҳалок бўлди. Бироқ воқеа шу билан чекланиб қолмади.

Босқинчилар Американи чорасиз ҳолга келтириш учун 7 нафар CIA жосуси ва 5 нафар АҚШ дипломатини ҳам ўғирлаб кетишди. Бу воқеани ҳаммадан аввал Туркия Миллий разведка директори Ҳоқон Фидон билди. Ҳатто CIA директори Девид Пэтраус ҳам кейин хабар топди. CIAнинг ожизлиги Оқ уйни алғов-далғов қилиб юборди. Туркия разведкаси керакли ҳамлаларни амалга ошириб, асирларни қутқарди. Бу операция CIAдаги тортишувни яна-да кучайтирди. Пэтраус жуда қийин аҳволда қолди. БИР АЁЛНИ деб 40 кундан кейин истеъфога чиқарилди. Табиийки бу ерда ожиз қолган фақат Пэтраус эмасди. Клинтон хоним ҳам бунга жавобгар эди. Америкадаги номаълум бир куч шундай бўлишини хоҳлади. Чунки Бингазидаги террор босқини айнан 11 СЕНТЯБРЬ куни амалга оширилганди. Мана шу ерда очиқ қолган ҳисоб бугун ПРЕЗИДЕНТЛИК сайловолди кампанияларида акс этди. Кўриниб турибдики, бу ҳисобга сайловдан кейин ҳам ҳали вери нуқта қўйилмайди. Клинтон хонимга қарши чиққанлар “Бингази сенинг жавобгарлигингда эди! Қобилиятсизсан! Президентликни умуман эплай олмайсан!” деган анти рекламани бошлаб юборди. Албатта мана шу ергача ҳаммаси рисоладагидек!

Лекин Хиллари Клинтоннинг бунга жавоби курашни янада авж олдирди... Хиллари исмининг бош ҳарфи бўлмиш "H" ҳарфи (икки катта бино) билан ичидан ўтган ЎҚнинг кутилмаганда ЭГИЗАК БИНОЛАРГА УРИЛГАН САМОЛЁТНИ тамсил қилиши шов-шув бўлиб кетди. Дарҳақиқат самолётнинг биноларга урилиш они билан РАМЗ бир-бирига жуда ўхшарди. Клинтон нега айнан бу РАМЗни танлади? Бу саволнинг жавоби бутун мусулмон оламини ҳам қизиқтирарди.

Клинтон хоним бу РАМЗ билан баъзи кучларга “Эгизак биноларга ҳужум сенларнинг ишларинг. Айбни мусулмонларга тўнкаб бутун дунёни лақиллатинглар. Лекин мен ҳамма нарсадан хабардорман. Ишларимга яна аралашадиган бўлсанглар, ҳаммасини фош қиламан. Ўша ер билан яксон қилган “World Trade Center”нинг тагида энди ўзларинг ҳам қоласанлар!” демоқчи эди.

АҚШдаги 11 сентябрь воқеларидан кейин дунёда нималар бўлганди? Америка армияси ҳаракатга тушиб, Афғонистон ва Ироққа уруш очганди. Эрон ўз қобиғи ичига ҳибс қилиниб, Ўрта Шарқда Хитой ва Европага кетадиган ЭНЕРГИЯ йўллари назоратга олинганди. Яъни Оқ уй ўзига рақиб сифатида кўрган Европани ва Европанинг пулини қуртдек санаб олаётган ХИТОЙни нишонга олганди. Афсуски, бутун урушлар ИСЛОМ ТУПРОҚЛАРИДА амалга оширилаётганди. Дунёнинг мувозанати шу ерда ўзгариши керак эди. Аслида уруш анча аввал бошланганди. Клинтон эса, бугунга келиб айнан шу сирни фош қилишини айтаётир. Баъзиларни қўрқитиб қўйишни мақсад қилган Клинтон хонимнинг ортида ким бор? Ҳа! СОРОС! Яъни Ротшильд оиласининг одами! Демак, ЭГИЗАК БИНОЛАРни йиқитиш ушбу оиланинг қанотларини қирқиш учун қилинганди. Чунки Клинтон билан СОРОС битта сафда эди...Яъни Европа ва Хитойда жуда қудратли бўлган оила бу ерда зарбага учраганди. Бундан ГЛОБАЛ САРМОЯ билан курашамиз деган маъно келиб чиқарди. Шундай ҳам бўлди! Хўш, энди бунинг мусулмонларга ва айниқса Туркияга алоқасига тўхталайлик.

Туркиядаги давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлган Нур жамоатининг намояндаларидан ва мен билан яхши таниш бўлган ақлли, уддабурон бир аъзоси Клинтон хонимга жуда яқин инсонлардан бўлади. Агар Клинтон хоним ПРЕЗИДЕНТЛИК лавозимига ўтирса, у билан бирга Сорос ва РОТШИЛЬДлар ва уларнинг орқасида Ф. Гулен гуруҳи  ҳам мансабга ўтирган бўлади. Америкадаги бу жанжал бутун дунёга ўз таъсирини ўтказади.

Агар Клинтон лавозимга ўтирса, Туркияда тўнтариш қилмоқчи бўлган жамоат йўқ бўлишдан қутулиб қолиши, балки раҳбарини алмаштириб йўлида давом этиши мумкин бўлади. Маълумки, Оқ уй бу масалада кўп мулоҳаза қилишига қарамай бир қарорга келолмаяпти ва ҳам Туркиядаги, ҳам-да АҚШдаги сайловларни кутмоқда.

Буни қарангки, дунё бирданига қанчалик кичрайиб кетди. Сорос ҳақида давом этамиз...

Куни кеча Балтиморда юз берган тўқнашувларда, комендантлик соати жорий этилганда, қора танли аҳоли кўчаларда ўз ҳақини талаб қилаётганда саҳнада биз илғамаган бошқа кучлар бор эди. Фергюсонда юз берган воқеаларда ҳам ўша куч яна саҳнада эди. Қора танли ўсмирлар полиция отган ўқдан ҳалок бўлгач, ўша СЕҲРГАР майдонга чиқиб, ҳодисаларни бутун дунёга жар солди.

Худди шу нарса ҳозир Балтиморда давом этмоқда. 33 миллион доллар пул бериб, воқеаларнинг Америка ҳудудидан ташқарига чиқишини таъминлаганлиги иддао этилмоқда. Яъни ҚОРА ТАНЛИЛАРНИНГ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ учун кимлардир жарақ-жарақ пул сарфламоқда. Лекин бундан ҳам қизиғи, шунчаки хаёлимга келган бир савол. Ажабо СОРОС бу воқеалар учун ҳам чўнтагини кавлаганмикан? Нима дейсиз? 

Миср армиясининг Ливиядаги тўқнашувларни тўхтатиш баҳонаси билан яқинда Ливияга кириши гапирилмоқда. Мақсад тўқнашувларга тўғаноқ бўлиш эмаслиги кундай равшан. Тўғриси, Ливиянинг НЕФТ ЗАҲИРАЛАРИНИ қўлга киритиш ва бошқаларга таслим қилиш учун мисрликлардан фойдаланилмоқда! Ушбу операцияда европалик мовий кўзли, малла сочли аскарлардан фойдаланилмагани учун бу ҳамла босиб олишнинг энг идеал йўли. Хўш жуда тез амалга ошаётган мазкур операциянинг сарф-харажатини ким бўйнига олдийкин-а? Йўқ! Топа олмадингиз! Сорос эмас! Англиянинг қўғирчоғи бўлган Абудаби ва Дубай! Араб давлатлари араблар арабларни ўлдирсин деб, Миср ҳукуматига ДОЛЛАР юбормоқда. Устига устак воситасиз! Яъни Туркия ташқи ишларини қадам-бақадам таъқиб қилаётганлар энди парда ортида СИССИЙни илгари сурмоқда. “Мусулмон қонини тўксин” деб. Ақл бовар қилмайди, шундай эмасми? 


Бошқа мақолалар