- 2023-04-05
7 май куни Астанада, “Қазақ елі” бош майдонида Ватан ҳимоячиси куни ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган катта миқёсдаги ҳарбий парад ўтказилди.
Бу парад Қозоғистон тарихидаги энг катта парад бўлди. Унда 5 мингга яқин ҳарбий хизматчи, 200дан кўпроқ қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника бирлиги, ҳарбий авиациянинг 70та вертолёт ва самолёти иштирок этди. Қозоғистоннинг барча бурчакларидан келган 260 нафар уруш фахрийси бу тантанали тадбирнинг фахрий меҳмонхонлари бўлди.
Ҳарбий параддан кейин фахрийлар турли байрам концертларида, Ватан ҳимоячилари ёдгорлигига гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этдилар, улар учун шаҳар бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Астана, Алмати, Қарағанда, Павлодар шаҳарларидан ҳамда Алмати ва Жанубий Қозоғистон вилоятларидан 6 нафар улуғ ватан иштирокчиси Москвага Ғалабанинг юбилейини нишонлаш учун борадиган бўлди.
Ҳарбий парад учта қисмдан: пиёда парад қўшинларнинг ўтиши, механизациялаштирилган колонналарнинг ўтиши ва ҳаво парадидан ташкил топди. Параддан аввал Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи байроқдор гуруҳи ўтди. Ундан кейин Ғалаба байроғи – 70 йил аввал Рейхстаг устида қозоғистонлик машҳур уруш фахрийси Рахимжон Қошқарбаев ва унинг полкдоши Григорий Булатов томонидан ўрнатилган байроқнинг аниқ нусхаси олиб ўтилди. Жангавор байроқ Қозоғистонга Москвадаги Поклонная горадан олиб келинди. Қозоғистон президенти тантанали сафни айланиб чиқди, қўшинлар Олий Бош қўмондонни қизғин олқишладилар. Нурсултон Назарбоев барча ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячиси куни ва Ғалабанинг 70 йиллик юбилейи билан табриклади. Бунга жавобан парад иштирокчилар уч марта “УРА” деб ҳайқиришган.
Сўнгра Улуғ ватан уруши вақтидаги ҳарбий кийимдаги учта парад бўлинмаси ўтди, улардан биринчиси 72-гвардия ўқчи дивизияси жангавор байроғи билан ўтди. Айнан шу дивизия таркибида қозоғистонликлар уруш пайтида жанг қилишган.
Сўнгра юришни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги зобитлари, қуруқликдаги қўшинлар, Ҳаво мудофааси кучлари ва ҳарбий-денгиз кучларининг парад бўлинмалари давом эттиришди. Параднинг иккинчи қисмида механизациялашган колонналар ўтди.Параднинг тарихий қисмида ҳарбий техника колоннасига уруш пайтидаги Т-34 танки бошчилик қилди. Шунингдек, параднинг тарихий қисмида ЗиЛ-157 юк машинаси, танкларга қарши ЗИС-2 пушкалари, М-30 гаубицалари, афсонавий БМ-13 реактив ялпи ўт очиш тизими “Катюша” ҳам ўтди. Ҳарбий техниканинг замонавий қисмига Т-72Б танки бошчилик қилди, ундан кейин Д-30 гаубицали жанговор машиналари, “КамАЗ” автомобиллари, “Тигр” зирҳли машиналари, “Кобра” разведка машиналари ва охирги йилларда Қозоғистон армияси қуролланишида бўлган бошқа замонавий ҳарбий техника ўтди. Параднинг учинчи якунловчи қисмида авиа-шоу намойиш этилди. Астана осмони узра ягона ҳаво сафида Су-25, Су-27, Су-30, МиГ-29, МиГ-31, МиГ-27, Ан-26, Ан-72, Ту-134, Ту-154, С-295 (Airbase Military), самолётлари ва Ми-8, Ми-17, Ми-171, Ми-26, К-32 и ЕС-145 (Еврокоптер) вертолётларидан ташкил топган 70 та авиацион техника бирлиги парвоз қилди. Парадда 4++ авлодидаги Су-30СМ қирувчи самолётлари ҳам иштирок этди. Юқори даражадаги учувчилик маҳоратининг намоён қилиниши авиа-шоунинг энг ёрқин ва эсда қоларли қисми бўлди. Учувчилар Ғалабанинг 70 йиллик юбилейи рамзи сифатида осмонда “70” рақамини ҳосил қилиб учишди. СУ-27 самолётлари ҳам ракеталар учириш ёрдамида “70” рақамини тасвирлашди. Парад айнан шу рамзий совға билан ниҳояланди.