Бухоро Ислом маданият пойтахти


  • 11 Январь, 2018
  • 803

Ислом конференцияси ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) маданият вазирлари Ўзбекистоннинг Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарларини 2020 йили учун “Ислом маданиятининг пойтахтлари” деб эълон қилди.

Бу хабарни Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати эълон қилди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон ўлкалардаги 3 шаҳарни ислом маданиятининг пойтахти деб эълон қилади. Булардан бири араб, иккинчиси Осиё, учинчиси Африкадаги мусулмон ўлкалардан танланади.

2007 йил ИҲТ “Билим, таълим ва маданият” ташкилоти Тошкентни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилганди.

Хабарда “Аслида Бухоро бир неча юз йилдан бери Ислом маданиятининг пойтахти сифатида қабул қилинган. Шаҳарнинг бундай ном қозониши юз йиллардан бери бу шаҳар ва минтақада яшаган олимларнинг ислом маданиятига қўшган ҳиссасини кўрсатиб турибди” дейилган.


Бошқа мақолалар