- 2016-01-13
АҚШ Молия вазирлиги маълум қилишича, АҚШ ва Украина ўртасида тортишувларга сабаб бўлган ноёб минераллар бўйича келишув имзоланди.
АҚШ Молия вазирлиги бу ҳақдаги баёнотида: “АҚШ ва Украина қайта тиклаш инвестиция фонди тузиш бўйича келишув имзолади”, дейилган.
Украина Бош вазир ўринбосари Юлия Свириденко ушбу келишувни имзолаш учун АҚШ пойтахти Вашингтонга борган эди.
Икки давлат 18 апрель куни Украинанинг кон ресурсларини ривожлантиришга қаратилган келишувга асос бўлган ўзаро англашув меморандумини имзолаганди.
Ушбу ҳужжатда томонлар музокараларни 26 апрель кунига қадар якунлаш ва келишувни имконият борича тезроқ имзолашни мақсад қилгани қайд этилган. Украина расмийлари АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватланаётган бу келишув Америка ёрдамини қайта тиклашга хизмат қилади, деган умидда.