Brexit режаси рад этилди


  • 16 Январь, 2019
  • 598

Буюк Британия парламенти бош вазир Тереза Мэйнинг “Brexit” бўйича келишувини рад этди. Ушбу келишувни маъқуллаб 202 нафар, қарши эса 432 нафар овоз берилди. Энди 2019 йил 29 мартда Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан хотиржам чиқишига имкон қолмади. Келгусидаги ҳодисалар асосий вариантлари сифатида Европа иттифоқидан келишувсиз чиқиш (бу мамлакат иқтисодиётига улкан зарар келтиради) ёки “Brexit” санасини кейинроққа суриб, муддатидан олдин сайлов ўтказиш ёхуд янги референдум ўтказиб, “Brexit”ни бутунлай бекор қилиш мумкин.

Буюк Британия бош вазири ушбу овоз беришдан кейин биринчи масала парламент ҳукуматга ишониш-ишонмаслиги эканлигини билдирди. Агар ҳукуматга ишонса, Мэй 21 январга кейинги ҳаракатлари режасини тақдим қилишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, Лондон ва Брюссель орасидаги Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиш келишуви 2017 йил ёзда бошланганди. Бунга 2016 йил қиролликда ўтказилган референдум натижалари сабаб бўлганди. 


Бошқа мақолалар