“Volkswagen”нинг инқирози


  • 1 Октябрь, 2015
  • 1171

Германия молия вазири Шойбле , эмиссия жанжалидан сўнг автомобиль ишлаб чиқарувчи “Volkswagen” билан боғлиқ баёнот берди: Очкўз бўлмаслик шарт... “Volkswagen” энди қайтиб аввалгидек бўла олмайди, бу ҳақиқатни қабул қилишимиз керак...

АҚШда бошланган “Volkswagen” автомобилларидаги эмиссия жанжали қисқа вақт ичида бутун дунёга ёйилди.

Швейцария ва Голландия “Volkswagen” автомобилларини сотишни тақиқлади. Франция, Норвегия, Янги Зеландия ва Италия эса “Volkswagen” импортини тақиқлади. Германия тарихининг энг катта автомобиль жанжали бўлиб ёдда қоладиган “Volkswagen” билан боғлиқ шов-шувли баёнот Германия молия вазири Вольфганг Шойбледан келди.

Вольфганг Шойбле “Бу жанжалнинг Германия иқтисодиёти учун ҳозирча бир таҳдиди йўқ. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, “Volkswagen” фаолиятини аввалгидек давом эттириш эҳтимоли энди йўқ. Автомобилсозлик бозорида ортиб бораётган очкўзликнинг сабаби бу жанжалнинг асосида ётибди” деди.

“Volkswagen”нинг дизел моторли автомобилларга ўрнатилган бир дастур орқали автомобилнинг углерод чиқарилиши атайлаб паст қилиб кўрсатилганлиги маълум бўлганди. 11 миллион автомобилнинг заводга қайтарилиши ҳам айтилди. Жанжал катталашганидан кейин ширкатнинг генерал директори Мартин Винтеркорн истеъфога чиқди. Прокурор “Volkswagen”нинг шикояти юзасидан Винтеркорн устидан тергов очди. Германия транспорт вазири Александр Добринт “Volkswagen”дан бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам текширилишини маълум қилди.

“Volkswagen”да юзага келган эмиссия жанжалининг энг катта зарари Қатарга бўлди. “Financial Times”нинг хабарига кўра, Қатарнинг суверен фонди “Қатар инвестиция лидери”акцияларидаги 250 миллиард доллар инвестициясининг энг катта қисмини ташкил қиладиган “Volkswagen”, “Glencore” ва” Agricultural Bank of China”га қилган инвестицияларидан 12 миллиард доллар зарар кўрди. Энг катта зарар 8,4 миллиард  доллар билан “Volkswagen” акцияларига қилинган инвестицияларда бўлди. “Glencore”нинг 8,2% акциясига соҳиб бўлган “Қатар инвестиция лидери” бу ерда ҳам 2,7 миллиард доллар зарар кўрди. “Agricultural Bank of China” инвестициясидан зарар 650 миллион доллар бўлди.

“Volkswagen”нинг маркалари “Audi”, “Seat”, “Skoda”, “Bentley”, “Bugatti”, “Lamborghini”, “Porsche”, “Ducati”, “VW Ticari” ва “Scania” қийин аҳволда қолди. Ширкатнинг акциялари 50% қийматини йўқотди. Немис ҳукуматининг сўнгги баёнотлари “Volkswagen”ни яна-а қийин аҳволга тушириб қўйди. 


Бошқа мақолалар