- 2024-09-13
Франция разведкасининг бошлиғи Франция гражданлар уруши арафасида эканлигини ва бунинг олдини олиш учун манбалари қолмаганини эътироф этди.
Франциянинг кўзга кўринган газеталаридан “l'Express”да ўрин олган хабарга кўра, ўлкада фарқли ҳаракатларнинг тўқнашиши учун кучли хавф борлигини айтган Кальвар оммавий тўқнашувларни оловлантирадиган катта ҳодисалар юз беришидан хавфсираётганини айтган.
“Радикал хавфларга” ҳаддан ортиқ даражада диққат қаратган Патрик Кальвар бутун манбалардан бу учун фойдаланилаётганини ва гуруҳлар учун етарли разведка маълумотлари йўқлигини эътироф этди.
Францияда сўнгги йилларнинг энг катта оммавий ҳодисалари юз бермоқда. Катта террор ҳужумлари билан қаршилашган ва бўлғуси ҳужумларга қарши ҳушёр турган ўлкада хавфсизлик кучлари бир тарафдан ишчиларнинг норозилик намойишлари билан шуғулланмоқда. Чарчаб, ҳолдан тойган хавфсизлик кучлари томонидан борган сари номутаносиб куч ишлатиш ортмоқда.