- 2014-07-29
Германияда турк оиласининг бошига бойлик ёғди. Боғчаларига тушган метеоритнинг баҳоси эшитганларни шокка туширди.
Боғчаларига тушган метеорит 200 минг еврога (тахминан 96 миллион тенге) баҳоланди. Сейфда сақланаётган метеоритнинг шу вақтгача штатга тушган энг катта метеорит эканлиги айтилмоқда.
Метеорит оғирлиги 3,7 кг бўлиб, 200 минг еврога баҳоланди.
Уй эгаси Маҳмут Шаҳин “Қаҳва ичиш учун боғчага чиққан вақтимизда ерда катта тешик кўрдик. Қизларим метеоритнинг асосий хусусиятларидан бири магнитизм эканлигини айтиб, уни музлатгич эшигига ёпишиб турган магнитлар ёрдамида текшириб кўрди” деди.
Германиядан ташқари бошқа ўлка коллекционерларидан ҳам сотиш бўйича таклифлар тушаётганини айтган Шаҳин ҳозирча энг юқори таклиф 200 минг евро бўлганлигини билдирди.
Метеоритлар ерга тушганидан кейин бир неча соатлардан кейин ҳам магнитизм хусусиятини сақлаб қолади. Шу боисдан магнит ёрдамида тестлар ўтказилади.