- 2015-10-17
Польша ҳукумати вакили Петр Мюллер ҳозирда чегара олдида 3-4 минг мигрант ва яна Беларусь бўйича 10 мингдан ортиғи Польша чегарасини бузиб ўтишга уринаётганини айтди.
У “Чегарадаги бу каби эскалация ҳаракатига қуролли жавоб беришимиз эҳтимоли юқори” деди. Польша миллий хавфсизлик бюроси бошчиси Павел Солох ҳам яқин соталарда Варшава чяегарага ҳужумни кутаётганлигини билдирди.
Чегарадаги вазият бир неча ойдан бери таранглашиб, душанба куни Беларусь ҳукумати 1000 га яқин кишини Польша чегарасига кузатиб қўйганидан кейин қалтис тус олганди.
БМТ чегарадаги вазиятни жуда хавотирли деб баҳолади. Чегарадаги мигрантлар совуқда қолиб, озиқ-овқат ва тиббий ёрдам етишмовчилигидан азият чекишмоқда. Етти нафар мигрант Польша тарафда ўлик ҳолда топилган ва Беларусь томонда ҳам кўплаб қурбонлар борлиги айтилмоқда.