- 2016-01-13
АҚШ президенти Джо Байден яна бўшлиққа қараб гапириши билан кун тартибига чиқди. Байден иштирок этган бир йиғилишида бўшлиқ билан гаплашди, кейин саҳнадан тушиш йўлини топа олмай аланглаб қолди. Сўнгги кунларда ғалати ҳаракатлари ва паришонхотирлиги билан одамларга кулгу бўлаётган Байден яна бўшлиқ билан гаплашиб, шов-шувга сабаб бўлди.
Байден аввал ҳам ҳаракатлари билан кун тартибига чиққанди. Август ойида курсида ўтирган жойидан бироз аввал ҳаётдан кўз юмган конгресс аъзосига гапириб, уни иштирокчилар орасидан излаганди.
Вице-президент Камала Харрисга аввал АҚШ президенти, сўнгра биринчи лэди дейиши ва бир нутқининг сўнггида ўзи учун ёзилган “Жумланинг охири, уни такрор ўқи” деган эслатмани ҳам микрофон орқали ўқиши шов-шувга сабаб бўлганди.