- 2021-06-03
Эфиопиядаги бир қишлоқ аҳли миссионерлар тарафидан христианлаштирилганди. Шу қишлоқлик Робиа исмли Ҳалима Гобу Сора эса бу ақидани ўзига сингдира олмай, бир неча километр узоқда исломиятни ўрганди ва ўргатди.
Эфиопияда бир неча йил аввал Ябелло шаҳрига қарашли Симо қишлоғига келган миссионерлар эски динлари анимизм бўлган минглаб кишиларни христианлаштиришди. Лекин қишлоқ аҳлидан беш нафар фарзандини 4 эчкиси ёрдамида боқаётган Ҳалима Гобу Сора христианликни ичига сингдира олмади. Сора ёши катта кишиларнинг бир неча йиллар аввал тушунтирганларини ўйлаб, исломиятни ўрганиш учун бир неча километр масофадаги мусулмон қишлоқларига пиёда борди. У ерда мусулмонларнинг ҳаракатлари ва муносабатларини ўрганиб, исломият ҳақида маълумот олган Сора христиан бўлиб чиққан қишлоғига мусулмон бўлиб қайтди.
Сора янги динини аввал оиласига ва яқинларига, сўнгра ҳамқишлоқларига ўргатиб минглаб кишининг мусулмон бўлишини таъминлади. Вақт ўтиши билан қишлоқ ва шу атрофда гапига қулоқ тутиладиган аёл ҳолига келган Сора “Робиа” номи билан чақирила бошланди. Робиа “Келган миссионерлар қизлар билан тўпланиб, ахлоқсизликлар қилишарди. Мусулмонлар бундай эмас. Исломиятдаги маҳрам-номаҳрамлик татбиғи менга жуда ёқди ва шу сабабли мусулмон бўлдим. Исломият билан шарафлангандан кейин бу саодатга барча ҳамқишлоқларим ҳам эришишини истадим. Аллоҳга шукрлар бўлсин, улар ҳам ҳидоятга эришди” деб гапирди.