Исроил масжиди Ақсони ишғол этди


  • 18 Апрель, 2022
  • 198

Исроил полицияси масжиди Ақсодаги фаластинликларни чиқариб юбориш учун бомдод намозидан кейин кўздан ёш оқизувчи газ ва овоз бомбалари билан босқин уюштирди.

Ишғолчи Исроил фаластинлик мусулмонларга қарши рамазон ойининг бошидан бери татбиқ қилаётган шиддатини янада орттирди. Исроил кучлари масжиди Ақсодаги мусулмонларга ҳужум қилди. Масжиди Ақсонинг эшикларини бекитиб, у ерга кирувчи барча йўлларни тўсиб қўйган Исроил аскарлари фаластинликларнинг ибодат қилишига тўсқинлик қилишмоқда. Боб ас Асбат дарвозасида фаластинликлар билан Исроил аскарлари орасидаги тўқнашувда камида 17 киши яраланди, 9 киши ҳибсга олинди. Исроил кучларининг ибодат қилаётган фаластинликларни ташқарига чиқариш учун масжиди Ақсо ичида жойлашган Қибла масжидига кўздан ёш оқизувчи газ ва оқоз бомбалари отганлиги маълум бўлди. Исроилга тегишли мерганлар ҳам кеча эрталабдан масжид ҳовлисига ва томига жойлашгани кўрилди. Ўнлаб фанатик яҳудий ишғолчи гуруҳлари бомдод намозидан кейин фаластинликларни ҳайдаб юборган Исроил полицияси ҳимоясида масжиди Ақсога кирди.

Ҳодиса жума куни Исроил аскарларининг бинога қўл бомбалари, кўздан ёш оқизувчи газ ва ҳақиқий ўқлар билан ҳужум қилиши билан бошланди. 150 нафар Фаластинлик яраланди. 400 нафари ҳибсга олинди. Жуна кунги босқиндан кейин Қудус, Ғаззо ва ишғол остидаги Ғарбий Шариада норозилик намойишлари ўтказилди.


Бошқа мақолалар