- 2015-02-04
Япониянинг Ямагата профектура ассамблеяси аҳолини кунига камида бир марта кулишга чақирувчи қарор қабул қилди.
Япониянинг либерал-демократ партиясининг ташаббуси билан чиқарилган фармон аҳолини кулгу ёрдамида жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш учун кунига камида бир марта кулишга чақирмоқда. Иш берувчиларга кулгуга мойил иш муҳитини ташкил этишга топшириқ берилди.
Лекин бу қарор ҳаммага ҳам ёқмади. Баъзи ассамблея аъзолари инсон ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлаётганини айтиб, бунга қарши чиқишди.
Депутатлардан бири “Касаллиги ёки бошқа сабаблардан кулиш қийин бўлган кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш мумкин эмас” деди.
Япония коммунистик партияси аъзоси Тору Секи “Кулиш ёки кулмаслик шахснинг конституцияда фикр эркинлиги ва диний эркинлик бобида белгилаб қўйилган ҳуқуқидир” деди.
Ташаббус муаллифлари Ямагата университетининг тадқиқотига асосланишмоқда. Тадқиқот натижалари кўп куладиган кишиларда эрта ўлим хавотири камроқ бўлишини кўрсатди.
Ассамблея ҳар ойнинг саккизинчи кунини “саломатлигини кулгу ёрдамида мустаҳкамлаш куни” деб эълон қилди.