- 2022-11-15
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган араб амирликлари билан виза режими бекор қилингани маълум қилинди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ануар Жайнаков “Қозоғистон ва БАА икки давлат орасидаги виза режимини 30 кунгача бекор қилиш бўйича расмий жараёнларни тугатди” деб хабар берган. Ушбу келишув 2018 йил 10 мартдан кучга киради.
Ануар Жайнаков “Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ватандошлари учун визасиз минтақани кенгайтириш учун ишларини янада фаол давом этиради” деди.