Мамин Тошкентда Мирзиёев билан учрашди


  • 22 Июнь, 2019
  • 499

Тарафлар Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида барча йўналишлар бўйича иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, Тошкентдаги қўшма йиғилишда иштирок этди.

2019 йил апрель ойида Қозоғистон президенти Қосим-ЖўмартТўқаевнинг Ўзбекистонга давлат сафари вақтида қозоқ-ўзбек ҳамкорлигига муҳим келишувларга эришилганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича, жумладан тижорий-иқтисодий соҳадаги ижобий ўзгаришлар бизни хурсанд қилмоқда. Биз стратегик ҳамкорликни янада кучайтириш тарафдоримиз” деди.

Асқар Мамин транспорт ва транзит, инвестицион ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, энергетика, мудофаа саноати, сайёҳлик, маданий-гуманитар алоқалар соҳасида улкан истиқболлар борлигини таъкидлади.

Ҳзирги вақтда Ўзбекистонда Қозоғистон сармояси иштирокидаги 600 га яқин қўшма корхона фаолият кўрсатади. Қозоғистонда эса Ўзбекистон сармоясида жами мингдан ортиқ корхона, улардан 400 таси қўшма ҳисобланади.

Учрашув натижасида жами 1,5 миллиард долларлик 27 та ҳужжат имзоланди.


Бошқа мақолалар