- 2019-07-23
Ёғингарчилик кам бўлиши ва сувнинг кўп буғланиши натижасида Туркиядаги Ван кўли сатҳи пасайиб, салжуқийлар даврига оид қабр тошлари топилди. Ушбу ёдгорликлар Ван музейи лабораториясида тозаланиб, асл ҳолатига мос ҳолга келтирилди.
Геваш туманидаги энг катта иккинчи туркий-ислом қабристони бўлган салжуқийлар даврига оид 35 та қабр тоши муҳофаза остига олинди.
Усти ёзув ва анъанавий нақшлар билан безатилган 2 метрлик қабр тошлари лабораториядаги ҳовузларга солиниб, Ван кўлининг шўр ва содали сувларидан тозаланди. Тешикчаларни бекитиш учун тошларга ҳимояловчи моддалар татбиқ этилди.
Ван музейи мутахассиси “Баъзи тошлар соҳилда, баъзилари эса сув ичида қолганди. Рестораторлардан иборат бир гуруҳ туздик. Бу ердаги тошларни эҳтиётлик билан музейимизнинг лабораториясидаги ҳовузга туширдик. Қабр тошлари йиллар мобайнида кўлнинг шўр ва содали сувида қолганди. Ҳовузда тарихий тошларни тозаладик. Пўпанак босган ва кетмайдиган доғларни сув сепувчи машиналар ёрдамида тозаладик. Барча ишлардан кейин тошлардаги тешикчаларни бекитиш учун ҳимояловчи моддалардан фойдаландик. Булар орқали тошларни асл ҳолатига қайтаришга уриниб кўрамиз” деди.