Чемпионлар лигаси ғолиби Реал!


  • 27 Май, 2018
  • 651

Реал Мадрид жамоаси учинчи бор кетма-кет Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди. Украинанинг Киев шаҳрида ўтказилган турнирнинг финал матчида Мадриднинг қироллик клуби Англиянинг “Ливерпуль” жамоасини 3:1 ҳисобда мағлуб қилди. Биринчи таймда жамоалар ҳисобни оча олишмади. Илк голни матчнинг 51-дақиқасида “Ливерпуль” дарвозабони Лорис Кариуснинг хатосидан кейин Карим Бензема дарвозага йўллади. “Ливерпуль” жамоаси бу голга кўп вақт ўтмай жавоб қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Лекин 63- ва 83-дақиқаларда Гарет Бейл иккита гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бу Реал учун Чемпионлар лигасида 13-ғалаба бўлиб, рекорд кўрсаткич ҳисобланади.


Бошқа мақолалар