Макрон геноцид учун узр сўради


  • 28 Май, 2021
  • 259

Франция президенти Эммануэль Макрон африкаликларнинг олдида 1994 йил Руандада рўй берган геноциддаги роли учун узр сўради.

Руанда пойтахти Кигалига сафари чоғида Макрон “Франция ўз роли билан Руандада юз берган воқеалар учун масъул” деди. Макрон пойтахтдаги қирғинда ҳалок бўлган 250 минг тутси дафн этилган мемориал марказда нутқ сўзлади.

У “Бугун бу ерда сизлар билан бирга ҳурмат билан туриб, жавобгарлигимизни англадим. Франция минтақавий тўқнашув ёки гражданлар урушини бартараф қилишга уриниб, геноцид тизимининг сафидан ўрин олди” деб гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Руанда бир неча бор Францияни 1994 йили юз берган геноцидда иштирок этганликда айблаганди. Ушбу қатлиомда 800 мингга яқин киши ҳалок бўлганди.


Бошқа мақолалар