- 2015-12-01
Ўзбекистон ва Тожикистон орасидаги 10 та чегара ўтказиш пункти янгидан иш бошлайди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, ҳукумат тарафидан имзонланган қарор билан Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 8 та автомобиль йўли, 1 темир йўли ва битта пиёда ўтиш пунктлари янгидан фаолиятини бошлайди.
Ҳукумат қарорида Ўзбекистоннинг Тожикистон чегарасидаги “Чортепа”, “Қушкент”, “Учтурған”, “Ҳавастобод”, “Бекобод”, “Поп”, “Равот”, “Гулбаҳор” автомобил йўллари, “Амузанг” темир йўли ва “Чортепа” пиёда ўтиш пунктлари керакли ҳужжатлар имзолангач очилиши билдирилган. Чегара пунктлари очилиши ишлари жорий йилнинг 1 мартигача тугатилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили икки ўлка орасида 25 йиллик танаффусдан кейин самолёт сафарлари қайта йўлга қўйилганди.