«Оскар» совриндорлари эълон қилинди


  • 6 Март, 2018
  • 688

АҚШда 90-марта ўтаётган “Оскар” киномукофотлари тақдимотида илк ҳайкалчалар ўз эгаларини топди. “Оскар” мукофоти 24 йўналиш бўйича совриндорларга топширилади.

Ғолибларни ўтган йилдагидек Фэй Данауэй билан Уоррен Битти эълон қилди.

Энг яхши фильм — «Сув шакли» (The Shape of Water)

Энг яхши режиссёр — Гильермо дель Торо «Сув шакли»

Энг яхши актёр — Гари Олдман «Қора кунлар» (Darkest Hour)

Энг яхши актриса — Фрэнсис Макдорманд («Эббинг, Миссури чегарасидаги учта реклама тахтаси» — Three Billboards Outside Ebbing, Missouri)

Энг яхши иккинчи даражали актриса — Эллисон Женни («Тоня барчага қарши» — I, Tonya)

Энг яхши иккинчи даражали актёр — Сэм Рокуэлл («Эббинг, Миссури чегарасидаги учта реклама тахтаси»)

Энг яхши оригинал сценарий — «Йўқол» (Get Out)

Энг яхши адаптация қилинган сценарий — «Мени ўз исминг билан чақир» (Call Me by Your Name)

Энг яхши анимацион фильм — «Коко» (Cоcо)

Энг яхши ҳужжатли фильм — «Икар»

Энг яхши либос дизайни — «Хаёлий ришта» (Phantom Thread)

Энг яхши постановкачи рассом иши — «Сув шакли»

Энг яхши грим — «Қора кунлар»

Энг яхши монтаж — «Дюнкирк» (Dunkirk)

Энг яхши овоз монтажи — «Дюнкирк» (Dunkirk)

Энг яхши овоз — «Дюнкирк» (Dunkirk)

Энг яхши операторлик иши — «Тиғ устида 2049» (Blade Runner 2049)

Энг яхши визуал эффектлар — «Тиғ устида 2049»

Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — «Азизим баскетбол» (Dear Basketball)

Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм — «Жаннат — 405- шосседаги тирбандлик» (Heaven Is a Traffic Jam on the 405)

Энг яхши қисқа метражли фильм — «Соқов гўдак» (The Silent Child)

Чет тилидаги энг яхши фильм — «Фантастик аёл» (Чили)

Энг яхши қўшиқ — Remember Me («Коко»)

Энг яхши оригинал саундтрек — «Сув шакли»


Бошқа мақолалар