Туркия тарихидаги энг улкан газ заҳирасини топди


  • 22 Августь, 2020
  • 487

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон кеча халққа қилган мурожаатида “Туркия тарихининг энг улкан табиий газ кашфини Қораденгиздан топди” деб хушхабар берди.

Турк бурғилаш кемаси “Fatih” 2020 йил 20 июлда Қораденгизда бошлаган геологик-разведка ишларида тахминан 320 миллиард кубометр табиий газ заҳирасини топди.

Эрдўғон “Бу ишларнинг барчаси бутунлай миллий имкониятларимиз билан амалга оширдик. Энди биз ўзимизнинг заҳирамиздан энергетик хавфсизлигимиз учун фойдалана оламиз. Газ конидан олинган маълумотларга кўра, ушбу газ заҳираси жуда улкан газ заҳирасининг бир қисми холос. Мақсадимиз 2023 йили Қораденгиз газини аҳоли истеъмолига етказиб беришдир” деб гапирди.

Туркия президенти худди шундай хушхабарни Ўрта ер денгизида қидирув ишларини олиб бораётган " Yavuz" бурғилаш кемасидан кутиб қолишини айтди.

Туркия молия вазири Барот Албайрак Қораденгизда топилган газ заҳираси Туркияни энергетик қарамликдан озод қилишини қўшимча қилди.


Бошқа мақолалар