Кобрага тўлган автобус қўлга олинди


  • 26 Ноябрь, 2016
  • 1051

Вьетнамда бир автобусда 120 та тирик кобра тутилгани хабар берилди.

“Tuoi Tre” газетасининг хабарига кўра, Дакнонг минтақасида бир автобусни тўхтатган полиция ходими 15 қутига жойлаштирилган 120 тирик кобрага дуч келди.

Ичида тўртта йўловчиси бўлган автобус ҳайдовчиси полицияга 220 кг оғирликдаги кобраларни ўлканинг шимолидаги Виньфук вилоятидан жанубдаги Хо ши мин шаҳрига олиб бориш учун ёлланганини айтди.

Кобралар шу атрофдаги полиция участкасига етказилгани маълум бўлди. Ўлкада одамларга зарар берувчи маҳсулотларнинг жамоат транспортларида ташишни тақиқловчи қонунлар бор.

Вьетнамда илон гўшти энг лаззатли ва тансиқ таомлардан ҳисобланади. Лекин дунёнинг энг заҳарли илонлари бўлган кобралар қонун ҳимоясида остида. 

Ўлкада полиция 2013 йил бир автомобилдан дунёнинг энг узун заҳарли илони сифатида маълум бўлган 53 та қирол кобра қўлга олинганди. 


Бошқа мақолалар