- 2013-06-15
Қозоғистон ва Ўзбекистонда диний байрамларни айни кунда нишонлаш борасида қарор чиқарилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари диний байрамларни айни кунда нишонлаш учун келишув имзолашди.
“Казинформ” агентлиги хабарига кўра, бу келишув Ўзбекистон диний идора раиси Усмонхон Алимов ва Қозоғистон муфтиси Серикбой Ўраз орасида Тошкентда имзоланди.
Ҳужжатда тарафларнинг “Рамазон ва Қурбон ҳайитларини айни кунда нишонлашни ҳамда диний мавзулар ва уларга бериладиган фатволар айни нуқтаи назарда бўлишини қабул этганликлари” билдирилди.
Қозоғистон муфтиси Серикбой Ўраз берган интервьюсида “Авваллари диний байрамлар қачон нишонланиши борасида қарашларимиз бошқа-бошқа эди. Бундан кейин бу каби ихтилофларни олиб ташлаш, орамизда бошқа мавзуларда ҳам ҳамкорлик қилиш учун келишув имзоладик. Бундан сўнгра ушбу келишувга кўра умумий фатволар берилади ва ҳамкорликда қарор қабул қиламиз” деди.