- 2017-10-11
Кўкшетау 2021 йил учун Қозоғистон маданият пойтахти дея эълон қилинди.
Маданият ва спорт вазирлиги берган хабарга кўра, ушбу қарор “Рухани казына - 2021” республика фестивали ташкилий қўмитаси томонидан қабул қилинган.
Фестивал очилишида вазир Ақтўти Раимқулова Ақмўла вилоятининг ҳоким ўринбосари Малгаждар Таткеевга “Қозоғистоннинг маданий пойтахти - 2021” ҳайкалчасини топширди.
Раимқулова бундан ташқари вазирликнинг “Маданият соҳасидаги муваффақиятлари” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаларни маданият соҳасининг 10 нафар ходимига топширди. Байрам концертида Ақмўла вилоятининг кўзга кўринган артистлари чиқишлари билан томошабинларга завқ бағишлади.