“Тошкент-Алмати” автобус қатнови иш бошлади


  • 11 Апрель, 2018
  • 730

Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридан Қозоғистоннинг Алмати шаҳрига 12 апрелдан автобус қатнови йўлга қўйилади.

«Тошкент — Алмати» халқаро автобус йўналиши 12 апрель кунидан йўлга қўйилиб, «Тошкент» автовокзалидан кунига 3 мартадан (соат 16-00; 17-00 ва 18-00) қатнов амалга оширилади. «Алмати — Тошкент» йўналишидаги рейслар «Сайран» автовокзалидан йўлга чиқади.

Йўналиш масофаси 818 километрни, йўлдаги вақт эса 16 соату 30 дақиқани ташкил этади. Жадвалларда «Ғишт Кўприк» (Ўзбекистон) ва «Жибек Жўли» (Қозоғистон) чегара ва божхона назорат пункти текширувидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт ажратилган.

Чегара пунктларида Тошкент-Алмати-Тошкент йўналиши йўловчилари учун имтиёзлар берилган. Автобуслар, йўловчилар ва уларнинг юклари божхона назоратидан умумий навбатдан ташқари ўтади.

Ташувчилар томонидан йўналиш бўйича йўл ҳақи нархи 100 минг сўм ва тегишли равишда 4000 минг тенге нархда ташилиши ташувчилар томонидан эълон қилинди.


Бошқа мақолалар